10 апрель куни Microsoft компанияси маҳаллий компанияларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Ўзбекистонда биринчи маротаба қизлар салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб этишга қаратилган DigiGirlz таълим дастурини ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маълум қилди.
DigiGirlz — Microsoft корпорациясининг қизлар учун илм-фан, технология, муҳандислик иши ва математика соҳаларида таълимга инвестиция дастури. Дастур глобал иқтисодиётнинг чақируви ва муаммоларига тайёр бўлган келажак ходимларини тайёрлаш учун мўлжалланган.
Тадбирда 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 60 нафар қиз қатнашди. Дастур ёш қизларга технология соҳаси ва янги инновациялар билан танишиш имконини берди.
Таълим дастури якунлари бўйича барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Энг фаол тўққиз иштирокчи тадбир доирасида ўтказилган танлов натижаларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)