6 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда халқаро кун тартиби ва МДҲ шаклидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
МДҲ низомий органлари мажлисларига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилдилар ва маъқулладилар, шулар жумласига Информацион технологиялар соҳасидаги жиноятчилик билан курашда ҳамкорлик тўғрисида битим, 2019–2023 йилларга мўлжалланган жиноятчилик билан курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури ва бошқалар киради.
Вазирлар учрашувида ТИVKнинг навбатдаги мажлисини МДҲ саммити арафасида жорий йил кузида Душанбе шаҳрида ўтказиш қарори қабул қилинди.
Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари делегациялари раҳбарлари Беларусь президенти Александр Лукашенко томонидан қабул қилинди.
Изоҳ (0)