Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир ота-бола ўғриликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, 4 апрель куни Пайариқ тумани Қизил Олма маҳалласида истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган фуқаронинг уйидан 3,5 миллион сўмлик бир бош ҳўкиз ўғирлаб кетилган.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ўғриликни содир этишда гумон қилиниб шу маҳаллада истиқомат қилувчи шахс ўғли билан бирга содир этгани аниқланган.
«Ҳозирда Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Изоҳ (0)