Американинг Хитойдан автомобилларни етказиш божларини 2,5 фоиздан 25 фоизга ошириши Хитой ишлаб чиқарувчиларига эмас, биринчи навбатда, General Motors ва Ford Мотор’га зарба беради. Бу ҳақда Financial Times’га таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Хитой ўз маҳсулотларини АҚШга деярли экспорт қилмайди, Швециянинг Volvo бренди (енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи компания Хитойнинг Geely компаниясига тегишли) ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган BYD бундан истисно.
GM АҚШга Хитойда ишлаб чиқариладиган Buick Envision кроссоверини етказиб беради. 2017 йилда ушбу марка сотув ҳажмининг 17 фоизи АҚШга тўғри келган. Ford эса 2019 йилдан Focus моделини Хитойдан экспорт қилишни режалаштирган эди.
3 апрель куни АҚШ президентининг маъмурияти 25 фоизлик бож тўлашни кўзда тутувчи Хитойнинг 1 333 товари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг импорти 50 миллиард долларни ташкил этади. Хитой 4 апрель куни худди шу суммадаги 106 Америка товари рўйхати билан жавоб қайтарди.
Изоҳ (0)