Петербургнинг «Балтийский дом» театри майдонида 5 апрель куни МДҲ ва Болтиқ давлатларининг «Россияда учрашувлар» 20-халқаро театр фестивали очилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Рус классикаси ва унинг яқин ва узоқ чет элларда рус тилидаги етакчи театрлар томонидан талқини юбилей учрашувининг асосий мавзуси сифатида танланган.
«Дастур рус классик адабиёти — Пушкин, Чехов, Гоголь, Достоевский, Хармс асарлари асосида тузиб чиқилган», — дейди «Балтийский дом» фестиваль-театри бадиий директори Марина Белева.
Фестиваль ҳафталиги давомида Грузия, Исроил, Латвия, Молдавия, Ўзбекистон ва Эстония театрлари ўзларининг янги спектакллари, жумладан россиялик режиссёрлар томонидан қўйилган спектаклларни намойиш этади.
Изоҳ (0)