Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг «Юла» эълонлар сайтида ГАЗ-13 «Чайка» автомобилининг 1980 йилги нусхаси сотилаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди, деб ёзади «Мотор». Суратларга қараганда, машина эгаси ўзбекистонлик.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Машина сотувчисининг айтишича, лимузин элчихона гаражига кирган, 1982 йилда эса унда Ўзбекистонга ташрифи чоғида Совет иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Леонид Брежнев ҳаракатланган. Автомобиль 30 миллион рубль (тахминан 520 минг доллар)га таклиф этилмоқда.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Бутун «ҳаёти» давомида «Чайка» ўз эгасини икки марта алмаштиришга ва 2 минг километр масофани босиб ўтишга улгурган. Уч поғонали гидромеханика узатиш қутиси билан уйғунлашган 195 от кучига тенг 5,53 литрли V-симон «саккизталик» асл двигатель ҳам сақланиб қолган. Лимузин 20 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 160 километрга тенг.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

«Чайка»нинг жиҳозланиши ўз статусига мос бўлиб, ўша даврдаги маҳаллий машиналардан фарқланади. Масалан, лимузин электрон ойна кўтаргичлар, иситиш тизими, туманга қарши чироқлар, қорайтирилган ойналар ва чарм қопланган креслолар билан жиҳозланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди