Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ваколатхонаси ҳамкорлигида Берлинда Наврўз байрамига бағишланган тадбир ташкил қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда ушбу мамлакатда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар, меҳнат қилаётган ватандошлар, Германия илмий ва академик доиралари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистондан ташриф буюрган санъат усталарининг чиқишлари, миллий куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир асносида шеърхонлик, миллий ўйинлар ташкил қилинди. Дастурхонга баҳорий таомлар тортилди.
Изоҳ (0)