Қорақалпоғистон Республикасида ижодий сафарда бўлган Буюк Британиянинг BBC телерадио корпорациясининг жаҳон хизмати ижодий жамоаси Орол муаммоси ҳақида қисқа метражли фильмни суратга олиш ишларини якунлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Журналист ва продюсер Рустам Қобил, видео продюсер Пол Ҳаррис тўрт кун давомида Мўйноқ туманида, Орол денгизи қирғоқларида бўлиб, экологик инқирознинг олдини олиш, халқнинг турмуш даражасини яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган ишларни суратга олди. Шунингдек, ўрмон хўжалиги томонидан Орол денгизининг қуриган майдонларида саксовул, қандим, черкез каби тузга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни уруғдан ҳамда кўчатдан экиш ишларини кузатди.
Президентнинг 2017 йил 28 февралдаги «2017–2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилган лойиҳалар, аҳоли соғлигини сақлаш ва бандлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни суратга олиб, туман аҳолиси билан суҳбатлашди.
BBC жаҳон хизмати ижодий жамоаси томонидан суратга олинган ушбу фильм яқин кунларда намойиш этилади.
Изоҳ (0)