Россиянинг Кемерово шаҳри аҳолиси «Зимняя вишня» савдо марказида рўй берган ёнғинда қурбон бўлганлар хотирасига юзлаб ҳаво шарларини осмонга учирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
27 март куни эрталабки соатларда савдо маркази яқинида оломон тўпланди. Улар ўзлари билан гуллар ва шарлар олиб келган эди.
Гуллар қурбонлар хотираси учун шу ерда ташкил этилган рамзий хотирагоҳга жойланди. Шундан сўнг шарлар ҳавога учирилди.
Изоҳ (0)