Россия президенти Владимир Путин Time журналининг европача версияси муқовасига чиқди. Сурат нашр сайтига жойлаштирилган.
Журналнинг ушбу сони асосий мақолаларидан бири россиялик ёзувчи ва журналист Михаил Зигарнинг «Владимир Путин қандай қилиб юқорида қолишни режалаштирмоқда» (How Vladimir Putin plans to stay on top) материали бўлади.
Журнал сони 2 апрель куни чиқади. Унда Путин Россия империяси Катта императорлик тожини эслатувчи тожда тасвирланган.
Изоҳ (0)