Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал хабар берилганидек, бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашнинг Касабланка шаҳрида Сенегал терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Аслида ушбу беллашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланиши эълон қилинган эди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Аммо «Championat.asia»нинг маълумотларига кўра, Сенегал — Ўзбекистон учрашуви ҳозирча номаълум бўлган сабаблар туфайли Тошкент вақти билан 21:30 га кўчирилган.

Демак, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ўйинини Тошкент вақти билан 21:30 дан бошлаб кузатиб бориш мумкин бўлади.

Хабарда қайд этилишича, бу ўзгариш Sport-TV телеканали теледастурларида муаммо келтириб чиқаради. Сабаби, бугун 20:00 да Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Sport-TV эса мазкур баҳсни ҳам тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилишини маълум қилганди.

Энди эса миллий терма жамоа иштирокидаги ўйин Ўзбекистон ва Кения олимпия терма жамоалари учрашуви тугаб улгурмасдан бошланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди