Австралиянинг жануби-ғарбий соҳилидаги Хэмелин кўрфазида 130 дан ортиқ қора дельфин ўзини қирғоққа отиб, ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс».
150 га яқин ҳайвон қуруқликка чиқиб қолган, ҳозирги пайтда улардан 15 га яқини тирик. Дельфинлар саёзликда бўлиб, табиатни қўриқлаш ходимлари сувнинг кўтарилиши билан улар чуқурроққа кетиши мумкинлигига умид қилмоқда.
Ҳалок бўлган дельфинлар ўлими сабабини аниқлаш учун улардан таҳлиллар олинади. Ён-атрофдаги пляжлар ташриф учун ёпилган. Маҳаллий аҳоли акулалар ҳужуми таҳдидидан огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)