КХДР, АҚШ ва Корея Республикаси етакчилари уч томонлама учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 21 март, чоршанба куни Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда Кореялар ўртасидаги саммитга тайёргарлик бўйича қўмитага ташрифи давомида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимол ва Жануб етакчилари саммитидан сўнг Шимолий Корея ва АҚШ етакчилари музокараларининг ўтказилиши ўз-ўзидан тарихий ҳодисага айланади. Уларнинг натижасига қараб кейинчалик Шимол, Жануб ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашуви ўтказилиши мумкин», – дея таъкидлади Мун Чжэ Ин.
Корея Республикаси маъмурияти ўтган ҳафтада Кореялар ўртасидаги саммитга тайёргарлик бўйича қўмитани шакллантиришни якунлади. Унинг биринчи мажлиси 16 март куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)