Корея Республикаси ҳарбийлари КХДР артиллериясига қарши курашиш учун мўлжалланган ракета қўшинлари янги тактик бўлинмасини ташкил этади. Бу ҳақда 19 март, душанба куни KBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Октябрь ойигача ердаги операциялар қўмондонлиги оловли қўллаб-қувватлаш бригадасини шакллантиради. Унинг арсенали асосан ҳаракатланиш радиуси 150 километр бўлган ер-ер классидаги бошқарилувчи ракеталардан иборат бўлади.
«Улар бир неча сонияда душманга катта талофат келтиришга қодир ва биринчи навбатда Шимолий Корея узоқ масофага ҳаракатланувчи артиллерияси, жумладан, ракеталарни йўқ қилишга мўлжалланган», – дея таъкидлайди телеканал.
Янги қўллаб-қувватлаш бригадасини шакллантириш Жанубий Корея қуролли кучлари кенг кўламли ислоҳотлари доирасида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)