Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳозиргина Суперлиганинг 3-тури доирасида «Пахтакор» — АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбон жамоа ғолиб бўлди.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Аввалига баҳснинг 13-дақиқасида чап қанотдан Фарруҳ Сайфиев оширган пасдан сўнг «Пахтакор» легионери Тиаго Безерра ҳисобни очди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Тиаго Безерра йиқитилгани учун АГМК дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрдан зарба берган яна бир легионер Исмоил Гонсалвеш адашмади ва ҳисобнинг 2:0 кўриниш олишини таъминлади.

42-дақиқада ҳакам «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгилади. АГМК легионери Йован Жокич эса ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

3-тур баҳслари бугун «Қизилқум» — «Насаф» ўйини билан якунланади.

Ўзбекистон Суперлигаси

3-тур беллашуви

18 март, якшанба

«Пахтакор» — АГМК 2:1

Голлар: 1:0 —  13 Тиаго Безерра. 2:0 — 21 Исмоил Гонсалвеш. 2:1 — 42 Йован Жокич.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди