Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвадаги «Россия — имкониятлар мамлакати» форуми чоғида саҳнага чиқаётиб, йиқилиб тушди, деб ёзади «Взгляд». Ҳодиса акс этган видео YouTube’га жойланди.
Лавров зинага қоқилиб кетгани туфайли, тиззаси билан йиқилди. У бу дипломатик ўнғайсизлик эмаслиги ҳақида дарҳол ҳазил қилди.
«Кўрдингизми? Қоқилиб кетдим. Яхшиямки бу дипломатик фронтда эмас, зинада бўлди», — деди дипломат.
Изоҳ (0)