Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан тадбиркорлар ва аҳоли вакилларини хабардор қилиш мақсадида учрашув, давра суҳбати ва семинарлар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда айтилишича, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 2206 якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини қайта тиклади. Қолаверса, 491 якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олиниб, янгидан иш бошлади.
25 нафар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар аниқланиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли моддаларига асосан жаримага тортилди.
Улардан 96 турдаги маҳсулотлар вақтинчалик олиб қўйилди. Жавобгарликка тортилганлардан 16 нафари белгиланган муддатда фаолиятини қонуний тартибда расмийлаштиргани учун тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқда. Шунинг учун уларга нисбатан белгиланган маъмурий жавобгарлик чоралари бекор қилинди.
Изоҳ (0)