Хабаровскда Россиянинг амалдаги президенти портретини яратиш бўйича флешмобда 250 га яқин автомобиль иштирок этди, деб ёзади TJournal.
Тасвир кўз билан чамалаш ва рулетка ёрдамида белгилар қўйиб чиқиш орқали яратилди, натижа дрондан тасвирга олиш орқали қайд этилди.
Акция ташкилотчиларининг сўзларига қараганда, унинг бўлажак сайловларга алоқаси йўқ.
«Анчадан буён мураккаб композиция, жумладан, инсон портретини яратишни истардик. Танлаш давомида бу президентнинг портрети бўлишига қарор қилдик. Флешмоб 11 март куни кечқурун бўлиб ўтди, унда тахмин қилинганидан камроқ, 250 га яқин автомобиль иштирок этди. Шунинг учун портретнинг ярмини яратишга қарор қилдик», — дейди флешмоб ташкилотчиси Вячеслав Шемпелев.
Изоҳ (0)