Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung компанияси Нью-Йоркдаги тақдимотда ўз QLED-телевизорларининг янгиланган сериясини намойиш этди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. 2018 йилги линейканинг асосий ўзига хослиги оддий телевизорни ахборот стендига айлантирувчи Ambient Mode режими бўлди. Экранда янгиликлар, об-ҳаво, йўллардаги вазиятни акс эттириш, мусиқа қўйиш мумкин.

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Линeйкада бешта модель бор:

  • Q6F — 49, 55, 65, 75 ва 82 дюйм;
  • Q7F — 55, 65 ва 75 дюйм;
  • Q7С — 55 ва 65 дюйм;
  • Q8F — 55, 65 ва дюйм;
  • Q9F — 65, 75 ва 88 дюйм.
QLED технологиясининг OLED’дан фарқи — органик ёруғлик диодлари ўрнига, квант нуқталарининг борлиги. Компания қайд этишича, улар ишлаб чиқаришда арзонроққа тушади ва энергия жиҳатидан самарадорроқдир.

Телевизорларнинг смарт-тизими янада соддалашди. Энди пультни қидириб ўтириш ўрнига, барча функцияларни смартфондан SmartThings дастури орқали бажариш мумкин.

Янги линейкадаги телевизорлар май ойида сотувга чиқади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди