Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Филиал Тошкент тиббиёт академиясининг таркибий бўлинмаси, юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Замонавий талабларга жавоб берадиган ва тиббиёт соҳасида илғор технологияларни эгаллаган тиббиёт кадрлари тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра:

- 2017/2018 ўқув йили учун бакалавриат дастури бўйича Филиалга контракт асосида 300 киши қабул қилинади;

- филиални тамомлаган талабаларнинг Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари танқис бўлган тиббиёт муассасаларида ўн йил ишлаб бериши мажбурийдир;

- 2017/2018 ўқув йилида филиалга абитуриентлар қабул қилишни Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган (ўқишга киришда доимий пропискага эга бўлган), 2017 йилда «Даволаш иши» таълим йўналиши бўйича республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларига ҳужжатлар топширган, танловдан ўтмаган ва тўпланган балларнинг изчиллиги қатъий ҳисобга олинган ҳолда кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг кўп балларнинг камида 30 фоизини (68 балл) тўплаган шахслардан ташкил этилади;

- Сурхондарё вилоятида доимий яшайдиган, ҳозирги пайтда республиканинг олий тиббиёт таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклида таълим олаётган 4–5-босқичлар талабалари ўз хоҳишларига кўра филиалга давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилинадилар. Бунда мазкур шахслар Сурхондарё вилоятининг тиббиёт кадрларига тақчиллик мавжуд бўлган тиббиёт муассасаларида мажбурий тартибда ўн йил ишлаб бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Бундан ташқари, Термиз давлат университетининг Денов филиали ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар