Ҳукумат қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига раҳбар ва унинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Бахтиёр Вахапович Хасанов директор, Мурод Файзуллаевич Зикруллаев илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Юсуф Ҳабибуллаевич Ашуров умумий ишлар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.
Музейнинг асосий вазифаси мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фожиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)