Ака-ука Харви ва Роберт Вайнштейнлар томонидан асос солинган Weinstein Co. продюсерлик компанияси инвесторлар гуруҳига сотилди, деб ёзади Meduza.
Шартнома шартларига кўра, компаниянинг янги соҳиблари Weinstein Co.нинг 225 миллион доллар миқдоридаги қарзини ўз зиммасига олади ва компанияга 275 миллион доллар киритиш мажбуриятини олади.
Weinstein Co.ни харид қилган инвесторлар гуруҳига АҚШ президенти маъмуриятининг кичик бизнес масалалари бўйича бошқармасининг собиқ раҳбари Мария Контрерас-Свит ва миллиардер Рон Беркл бошчилик қилади.
The Wall Street Journal’нинг таъкидлашича, шартнома охирги лаҳзага қадар сўроқ остида эди. 25 февраль куни компания инвесторлар билан келишувга эришилмаганлиги ва у банкротлик жараёнига тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)