Россиянинг «АвтоВАЗ» автомобилсоз компаниясининг собиқ бош конструктори Георгий Мирзоев 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
У 1976–1998 йилларда ташкилотда бош конструктор бўлиб ишлаган. Унинг раҳбари остида «ВАЗ-2108», шунингдек, «Нива» ва бошқа машҳур совет автомобиллари ишлаб чиқилган.
Охирги йилларда Мирзоев муқобил ёқилғида юрувчи автомобиллар устида ишлаётган эди.
Техника фанлар номзоди, профессор Мирзоев, шунингдек, автомобилсозлик бўйича бир қанча илмий ишлар муаллифи ҳамдир.
Изоҳ (0)