Ҳиндистонлик ҳарбийлар 22 февраль кечқурун Покистон армиясининг Кашмирдаги Мендхар секторида жойлашган постини йўқ қилди. Бу ҳақда 23 февраль куни NDTV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ўз навбатида, India Today газетаси бу охирги вақтларда ҳинд ҳарбийлари томонидан йўқ қилинган учинчи пост эканлигини маълум қилди.
Жорий ҳафта давомида Хажипир ва Тангдхар туманларидаги Покистон постлари ҳам ўққа тутилган. Бунда ҳиндистонликлар пулемёт ва гранатамётлардан фойдаланган. Мазкур ўққа тутишлар давомида бир неча покистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)