Telegram мессенжери оммавий ICO ўтказишдан олдин ўз криптовалютасининг иккинчи ёпиқ савдосини ўтказади. Бу ҳақда 21 февраль куни The Verge интернет-портали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мазкур ҳафтада Telegram вакиллари бир қатор инвесторларга навбатдаги махфий дастлабки савдолар бошланиши ҳақидаги хабарларни тарқатди. Telegram бу сафар қанча даромад олишни мўлжаллаётганлиги номаълум.
The Verge’нинг маълум қилишича, компания биринчи дастлабки савдо якунларидаги каби, яъни 850 миллион долларга яқин сумма жалб қилишга умид қилмоқда. Шу тариқа, даромаднинг умумий суммаси 1,6 миллиард доллардан ошиши мумкин.
Изоҳ (0)