2018 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Самарқанд вилоят бўлинмаси, лифтда қамалиб қолган қарияни қутқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
19 февраль куни 14:55 да Самарқанд вилоят ФВБнинг навбатчилик қисми «1050» қисқа рақамига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро С.Д. томонидан кўп қаватли уйнинг лифтида қўшниси 1945 йилда туғилган фуқаро И.М. қамалиб қолиб, ёрдам сўраётганлиги ҳақидаги хабар келиб тушди.
Қутқарув отряди воқеа жойига 15:05 да етиб борди. Уларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қария лифтдан олиб чиқилди ҳамда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.
Изоҳ (0)