Lannoo нашриёти томонидан тақдим этилган «Тоғ манзаралари: табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун идеал уйлар» номли китобда саёҳатчи-журналист Себастьян Бедо томонидан йиғилган ажойиб коллекция билан танишиш мумкин.
Ўрмонлар, сув ҳавзалари ва тоғ чўқилларида жойлашган уйлар — энг яхши ҳисобланади, уларни ижарага олиш мумкин, бироқ бу арзонга тушмаслиги аниқ.
Insider Pro мазкур китобдан ўрин олган баъзи уйларнинг суратларини тақдим этди.
Банкс яримороли, Янги Зеландия
Банкс яриморолида жойлашган Scrubby Bay House вилласида бир кеча яшаш 5147 доллар туради. Уй ичида жакузи, бассейн мавжуд.
Ванака, Янги Зеландия
Ванака кўли ва Маунт-Аспайринг миллий боғи яқинида жойлашган ушбу уйнинг ижараси бир суткага 2536 долларга тенг. Олти кишидан ошган меҳмоннинг ҳар бири учун яна қўшимча 45 доллардан тўланади.
Лети, Ҳиндистон
Нью-Деҳлидан автомобиль йўли орқали икки кунда етиб олиш мумкин бўлган мазкур уйда бир кеча тунаш 1916 доллар туради. Бу ерда Ҳимолай тоғининг ажойиб манзараларидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Жоажа, Австралия
Янги Жанубий Уэльснинг жанубий қисмида жойлашган ушбу меҳмонхонада бир кеча тунаш 1317 доллар туради
Топанга, Калифорния
Saddle Peak House — Тинч океани яқинида жойлашган уй. Унинг ичидан тўртта ётоқхона мавжуд бўлиб, бу ерда бир сутка яшаш учун «атиги» 1120 доллар тўлаш керак.
Матугама, Шри-Ланка
Матугамадаги The Ark номли уйда олти кишининг бир кеча тунаши 1445 долларга тушади.
Вальц, Швейцария
Швейцариянинг овлоқ ҳудудида жойлашган Вальц вилласида бир кеча тунаш 672 долларни ташкил этади. Умуман олганда бу ердаги нархи йил мавсумга қараб ҳафтаси учун 2569 доллардан 4710 долларгача ўзгариб туради.
Больцано, Италия
Больцанодаги Mirror House уйида тўрт кишининг бир кеча яшаши 551 долларга тенг.
Изоҳ (0)