Мексиканинг Юкатан яриморолида жойлашган энг йирик сувости ғорлари тизимида ўн минг йил аввал яшаган инсон қолдиқлари топилди. Бу ҳақда тадқиқот лойиҳаси раҳбари Гильермо де Анда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Антропология ва тарих миллий институти ходими фикрича, жасад қолдиқлари ҳолати қадимги одамнинг ўлимига аллақандай ҳалокатли ҳодиса сабаб бўлганлигини тахмин қилиш имконини беради.
«Скелет айнан кимга тегишли эканлигини ҳали аниқлаш лозим. Бунинг учун нима юз берганлигини тушуниш учун лойиҳага антрополог қўшилади», — дейди Анда.
Изоҳ (0)