Венесуэла президенти Николас Мадуро Twitter’да америкалик ҳамкасби Дональд Трампга уларнинг учрашуви учун жой ва вақтни танлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Дональд Трамп ўз кампанияси давомида бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмасликни ёқлаб фикр билдирди. Ваъдаси устида туриш ва тажовузкор кун тартибини мулоқотга алмаштириш вақти келди. Мулоқот Каракасда бўлиб ўтадими ёки Вашингтонда? Вақт ва жойи, мен ўша жойда бўламан», — деб ёзди Мадуро.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Венесуэла учун нефть эмбаргоси жорий этилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)