ЎзА Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳудудида жойлашган қадимий ва ўрта асрлар ёдгорлиги — Аёзқалъа қўрғони манзаралари акс этган суратларни тақдим этди.
Аёзқалъа – уч ёдгорликдан иборат. Табиий тепалик устида жойлашган Аёзқалъа-1 қўрғони милоддан аввалги IV—III асрларда қурилган.
Аёзқалъа-2 қўрғони VII асрнинг иккинчи ярми ва VIII аср бошларига тегишли бўлиб, XIII асрда унинг бир қисмидан турар жой сифатида фойдаланилган. Ҳозир бу жойда «Аёзқалъа» туристик кемпинги фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)