28 февраль куни соат 10:00 да ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида ташкил этилган махсус конференция ўз ишини бошлайди. Кенг қамровли дастурлар 3 бўлимдан иборат: реклама, маркетинг, digital marketing (рақамли маркетинг). Бу ҳақда тадбир матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
ADWEEK Mаркетинг Конференцияси маркетинг, реклама, муаллифлик ҳуқуқи, патентлаш ҳуқуқи, интернет маркетингнинг амалий жиҳатларини ўрганувчи чет эл ва маҳаллий экспертлар иштирокида ўтказилади. Ушбу тадбирда иширок этиш хусусий бизнесни тўғри йўлга қўя билиш ва ривожлантириш ҳақида кўпроқ маълумотлар олиш учун яхши имкониятдир.
Қуйида Конференциянинг айрим маърузачилари мавзулари келтирилган:• Александр Конев, myTarget (Россия, Mail.RuGroup) маркетинг бўлими бошлиғи «Интернет-реклама трендлари» мавзусидаги маърузаси билан.• Валентина Дубровская, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Рақобат муҳитини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси «Реклама соҳасидаги адолатсиз рақобат» мавзусида нутқ сўзлайди.• Олга Кузнецова, «Яндекс» МЧЖ (Россия) лойиҳалар бўйича менеджери, «Интернет-маркетинг. Бугуни ва келажаги» мавзусини ёритиб беради.• Дилафруз Жийранова, Unitel МЧЖ (VeonGroup) digital marketing бўйича мутахассис, Digital: имкониятлар, воситалар, башоратлар• Равшан Ибрагимов, MediaDirectionGroup (partofOmnicom) уюшмаси МСА ходими, Медиа истеъмолини ўрганиш• Ботир Латипов, PA Prospect Media Agency директори, Digital widget реклама воситаси сифатида.
Изоҳ (0)