Токио университети олимлари гуруҳи инсон терисига ёпиштириб қўйиш мумкин бўлган ўта юпқа ёруғлик диодли эластик дисплей ишлаб чиқди. Бу ҳақда 19 февраль куни NHK телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Атиги 1 миллиметр қалинликдаги, микродиодлардан иборат экран олтига ўн сантиметрли пластирни эслатади. Тадқиқотчилар гуруҳининг таъкидлашича, дисплей инсон танасининг ҳаракатчан қисмига ёпиштириб қўйилса ҳам ҳеч қандай ноқулайлик келтириб чиқармайди. Бу экранларда матнли хабарлар ўқиш, ҳатто видео кўриш мумкин.
Тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Такао Сомеянинг сўзларига кўра, бундай дисплейларни оммавий жорий этиш барча ёшлардаги инсонлар кундалик ҳаёти сифатини яхшилаши мумкин. Чунки улар ахборот олиш жараёнини анча осонлаштиради.
Изоҳ (0)