Россия савдо ва саноат вазири Денис Мантуров «Кортеж» лойиҳасининг биринчи автомобиллари, жумладан, президент лимузини қачон тайёр бўлишини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Вазирнинг сўзларига қараганда, лимузин май ойида бўлиб ўтадиган Россия президенти инаугурациясига тайёр бўлади.
«Аввалдан мувофиқлаштирилган автомобиль комплектларини етказишни бошладик. Декабрь ойи охирида автомобилларнинг бир комплектини етказдик. Март ойигача тажриба эксплуатациясини якунлаш учун барча комплектларни етказишимиз лозим. Бу бир нечта лимузин, седан ва минивенлардир», — дейди у.
Изоҳ (0)