Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи таркибидаги Қурама тоғ тизмасини ўз ичига олган Оҳангарон ўрмон хўжалиги ҳавоси мусаффо, суви зилол ва қишнинг қорли-қировли кунларида киши кўзини қувнатадиган, кўнглига сокинлик бағишлайдиган қалин арчазорлари билан алоҳида ажралиб туради, деб ёзади ЎзА.
Умумий майдони 9 минг 220 гектардан иборат бўлган мазкур ўрмон хўжалигининг 14-назорат ҳудудида Зарафшон арчасини кўпайтиришда илғор фан ютуқларидан, самарали ишлаб чиқариш тажрибаларидан фойдаланилмоқда. Зарафшон арчасининг бўйи 10—15 метр, диаметри 1—1,5 метр, шох-шаббаси қалин, шарсимон, пирамида ёки ёйиқ шаклдаги дарахтдир. У уруғидан кўпаяди. Уруғи учбурчак, тухумсимон, ерга тўкилгандан сўнг қулай шароитда 1—3 йилда униб чиқади. Катта ёшида илдизи бақувват бўлиб ривожланади.
Изоҳ (0)