2017 йил январь—декабрь ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга 273,6 миллион доллар юборилган. Бу ҳақда, Қозоғистон Миллий банки эълон қилган маълумотларга асосланиб, Spot хабар бермоқда.
Бу 2017 йилда Қозоғистондан хорижга ўтказилган жами пул маблағларининг 18 фоизини ташкил этади. Пул ўтказмаларининг 38,6 фоизи Россия, 8,6 фоизи Қирғизистон, 7,8 фоиздан эса Хитой ва Туркия ҳиссасига тўғри келган.
Қайд этишларича, Қозоғистондан хорижга ўтказилган пул маблағларининг асосий қисми — 766 миллион доллар ёки 51 фоизи — «Золотая корона» тизими орқали жўнатилган.
Изоҳ (0)