Футбол бўйича Испания Кубогининг финалида «Барселона» ва «Севилья» клублари тўп сурадиган бўлди.
Ярим финалнинг илк ўйинида «Валенсия» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган «Барселона», сафардаги беллашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди ва финал чиптасига эга чиқди. Клубнинг янги хариди бўлган Филиппе Коутиньо иккинчи бўлим аввалида майдонга чиқарилди ва уч дақиқа ўтиб, «Барселона»даги дебют голини уришга эришди.
Бир кун аввал Винченсо Монтелла бошчилик қилаётган «Севилья» футболчилари «Леганес» устидан ишончли ғалабага эришиб, финал чиптасини қўлга киритганди.
Испания Кубоги Ярим финал 7 февраль, чоршанба
«Севилья» — «Леганес» 2:0
Голлар: Хоакин Корреа, 15 (1:0). Франко Васкес, 89 (2:0).Дастлабки ўйин: 1:18 февраль, пайшанба
«Валенсия» — «Барселона» 0:2
Голлар: Филиппе Коутиньо, 49 (0:1). Иван Ракитич, 82 (0:2).Дастлабки ўйин: 0:1«Барселона» Испания Кубогини энг кўп — 29 бор қўлга киритган. Иккинчи кўрсаткич Бильбаонинг «Атлетик» клубига тегишли — 23 та соврин. Мадриднинг «Реал»и эса кубокка 19 марта эга чиққан.
Испания Кубогининг финалида кетма-кет тўрт бор тўп суриш бунгача «Реал» ва «Атлетик» клубларига насиб қилган бўлиб, улар ҳар тўртала финални ўз фойдасига ҳал қилганди. «Барселона» ҳам энди кетма-кет тўртинчи бор финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Севилья» ва «Барселона» икки йил аввал ҳам кубок финалида тўқнаш келган бўлиб, унда каталонияликлар қўшимча таймларда киритилган икки гол эвазига муваффақият қозонганди.
Изоҳ (0)