Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сиз ишлаб чиқарувчи, дистрибьютор ёки хизматлар кўрсатувчи компания вакилисиз. Сиз маҳсулотни сотишни йўлга қўйгансиз, бироқ интернетда расмий сайтингиз мавжуд эмас. Аксарият қисми интернетдан фойдаланувчи мижозларингизни маҳсулотингиз билан таништириш учун виртуал олам имкониятларидан фойдаланмаяпсиз. Мазкур вазиятда америкалик таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Билл Гейтснинг бир гапини эслатиб ўтиш жоиз: «Агар сиз интернетда йўқ бўлсангиз, бизнесда ҳам мавжуд эмассиз!».

 

Хўп, Билл Гейтснинг сўзларига амал қилиб, интернетда бўлишга қарор қилдингиз, дейлик. Интернетда бўлишнинг қандай кўринишлари бор, деган савол туғилади. Энг аввало ижтимоий тармоқлар, кейин эса турли интернет нашрларига реклама жойлаштириш. Facebook, Instagram, Telegram каби оммабоп ижтимоий тармоқларда корхонанинг саҳифасини очишингиз ва у ерда янги маҳсулот билан мижозларни таништириб боришингиз мумкин. Бу яхши албатта. Бироқ бу каби ижтимоий тармоқларда барча турдаги маҳсулотингизни оммага намойиш эта олмайсиз. Бир-икки, уч-тўртта расм жойларсиз, аммо қолган маҳсулотларчи?

Интернет сайтларига ҳам маълумот сифатида реклама жойлаштирасиз, лекин  у ерда ҳам шу муаммо. Барча турдаги маҳсулотларингизни битта реклама материалига сиғдира олмайсиз. Бу масаланинг ечими эса корхонангиз учун интернет сайт яратишдир. Шу тариқа, сизда интернет тармоғида сайтингизни яратиш истаги туғилади. Сайт — бу сизнинг онлайн дўконингиз. У ерга барча турдаги маҳсулотларингизнинг расми, улар ҳақида қисқача маълумот ва нархини ҳам ёзиб қўя оласиз. Мижозлар куннинг исталган вақтида сайтингизга кириб, сиз тақдим этаётган маҳсулот ҳақида маълумот олиши мумкин. Сайтингизни кечаю кундуз ишлайдиган дўконга ёки ойлик, дам олиш куни ва таътил сўрамайдиган ходимга ўхшатиш мумкин. Ахир бирон бир маҳсулот ҳақида мижозларга маълумот бериш учун сиз ходимингизга тушунча беришингиз керак. Бундан ташқари, унинг иш вақти чегараланган. Таътилга ёки дам олишга чиқиб кетганида эса кимдир унинг ишини қилиб туриши керак. Айнан мана шу жиҳатдан сайт юқорида санаб ўтилган барча функцияларни бажаради.

Шу ўринда интернет сайтни қандай очиш мумкин, деган ўринли савол туғилади. Биз бу масалани таҳлил қилиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда интернет сайт очишнинг кенг тарқалган тўртта йўналиши ҳақида маълумот бермоқчимиз.

  1. Web студиялар
Номи чиққан, ҳақиқатдан сифатли ва имкониятлари кенг бўлган web студия билан ишлашингиз мумкин. Ўзбекистонда бундай студиялар талайгина. Улар сиз истаган кўринишдаги ва сиз истаган функционал имкониятларга эга бўлган сайтни яратиб бера олишади. Лекин сифатли маҳсулот арзон бўлмаганидек уларнинг хизмат ҳақи ҳам нисбатан юқори. Таҳлилимиз натижасида 5 та веб студия билан боғландик ва биз хоҳлаган сайт яратиш нархи ўртача 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача эканлигини билиб олдик. Лекин бизнеснинг бошланғич жараёнида шунча маблағ сарфлаш кўпчилик учун қийин бўлиши шубҳасиз.
  1. Хусусий дастурчилар
Хусусий дастурчи хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Балки, мана шу йўналишда фаолият юритадиган танишларингиз бордир. Уларга мурожаат қилишингиз мумкин. Хусусий дастурчиларнинг хизмати сизга энг камида 400 АҚШ долларига тушади.
  1. Сайт конструкторлари
Онлайн равишда web сайт ташкил этиб берувчи конструкторлар ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин. Бундай конструкторлар Ўзбекистонда мавжуд эмас. Улар фақат чет элда фаолият юритади ( масалан, wix.com сайт конструктори). Бироқ уларнинг ҳам хизмати пуллик. Бунда сиз сайт шаблонини конструктордан сотиб оласиз ва ўзингиз истаган кўринишда сайт яратишингиз мумкин.
  1. «Glotr.uz»
Интернет сайт яратишнинг юртимизда мавжуд бўлган яна бир йўналишларидан бири бу «Glotr.uz» онлайн савдо марказидир. «Glotr.uz» да рўйхатдан ўтиб сиз бепул(!) равишда ўз интернет сайтингизни яратишингиз мумкин. Ҳа, айнан бепул равишда (аввалига биз ҳам ишонмадик).

Энди ҳар бир йўналишни алоҳида таҳлил қилиб чиқсак.

Ўзингизга маълумки, ҳамма нарсанинг ўзига хос ютуқ ва камчиликлари бўлгани каби сайт яратишнинг юқорида санаб ўтилган турларининг ҳам ўз плюс ва минуслари бор.

Биринчи йўналишни олиб қарайдиган бўлсак, web студияда сизга ҳақиқатдан ҳам сифатли ва талабга жавоб берадиган сайт яратиб беришади. Бироқ, эндигина фаолият бошлаётган тадбиркор учун web студия хизматидан фойдаланиб, сайт яратиш қимматлик қилади. Ахир ишни энди бошладингиз, сиз ҳали даромад қилмаяпсиз. Сайтингизни яратиш учун канида 8 миллион сўм тўлаш сизга оғирлик қилади.

Бундан ташқари, сайтни яратиш бир иш, уни бошқариш, юритиш эса бошқа иш. Сиз web студиядан сайтингизни янгилаб, юритиб туришни сўрасангиз, бу ҳам қўшимча маблағни талаб этади.

Иккинчи йўналишда хусусий дастурчи сизга анча арзон нархга сайт яратиб беради. Бироқ, бунинг ўзига яраша минуслари бор.

Бутун бошли жамоа яратадиган сайтни битта одам яратди. Бунда унинг ишини сифат нуқтайи назаридан қониқарли деб бўлмайди. Сайт ташқи кўринишидан идеал тарзда бўлиши мумкин. Лекин унинг ички функциялари талабга жавоб бермайди.

Яна бир томони сайтни юритиб туриш учун хусусий дастурчига ҳам пул бериб туришингиз керак. Ёки сайт дизайнини ўзгартириши ёки қўшимча функциялар қўшиш истаги туғилса, бу ҳам қўшимча маблағни талаб этади.

Учинчи йўналиш

Конструкторда сайт яратиш учун кучли билимга эга бўлишингиз керак. Чунки айнан мазкур йўналишда сайт яратиш оддий фойдаланувчига мўлжалланмаган. Сиз бунинг учун сайт соҳасида назарий тажрибага эга бўлишингиз керак.

Конструктор яратиб берган сайтнинг имкониятлари чекланган бўлгани учун, уни ривожлантириш учун мунтазам равишда пул тўлаб туришингиз керак.

Тўртинчи йўналиш

«Glotr.uz» да сайтингизни яратиш учун атиги 3 дақиқа кифоя. Бунда рўйхатдан ўтасиз, корхона ҳақида маълумот киритасиз ва «Сайт яратиш» тугмасини босганингиздан сўнг сайт ишга тушади. «Glotr.uz» сизга бир нечта сайт кўринишларини тақдим этади. Улардан ўзингизга мосини танлайсиз. Фон рангини ўзгартишингиз мумкин. Расм ва бошқа маълумотлар киритишингиз мумкин. Жараён сиздан кучли билим талаб этмайди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни биласизми, демак «Glotr.uz» да сайт ярата оласиз.

«Glotr.uz» орқали сайт очишнинг қандай афзалликлари бор?

Биринчидан, «Glotr.uz» орқали сайт очиш мутлақ бепул бўлиб, сизга ўз сайтингизни ишга тушириш учун сарфланадиган пулни тежаш имконини беради.

Иккинчидан, сайтни очиш учун ҳеч кимни ёлламайсиз, ўзингиз ўз қўлингиз билан рўйхатдан ўтиб, сайтни йўлга туширишингиз мумкин. Бу эса яна маблағ тежалди, дегани.

Бундан ташқари, сайтни тез фурсатда очасиз. Сайт яратиш учун кетадиган вақтни тежайсиз!

«Glotr.uz»да рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сиз иккинчи даражали бепул домен номни қўлга киритасиз, уни эса исталган вақтда ўзгартиришингиз мумкин.

Учинчидан, «Glotr.uz»да рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сизга 40 та гача маҳсулот қўшиш учун хостинг бепул тарзда берилади.

Тўртинчидан, сайтнинг бошқарув тизими ўта оддий бўлиб, сайтингизни ўзингиз мустақил равишда бошқаришингиз мумкин.

Бешинчидан, сайтни бошқаришнинг махсус ишлаб чиқилган панели сизга тезда ва осонлик билан сайтнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имконини беради. Сиз ўзингизга мос келадиган сайт шаблонини танлашингиз, рангини ўзгартиришингиз, исталган форматдаги материални (расм ёки анимация) жойлаштиришингиз мумкин.

Энг асосийси эса «Glotr.uz»да яратган сайтингизга қўшган ҳар бир маҳсулотингиз «Glotr.uz» каталогида пайдо бўла бошлайди. Бу эса ўз навбатида «Glotr.uz» каталогига ташриф буюрган потенциал мижозлар сизнинг маҳсулотингиз билан бевосита танишиб чиқиш имконини беради. Мисол учун сиз қурилиш моллари савдоси билан шуғулланасиз ва сайтингизга ўз маҳсулотларингиз ва улар ҳақидаги маълумотларни юкладингиз. Шундан сўнг сизнинг маҳсулотларингиз нафақат ўз сайтингизда балки «Glotr.uz»нинг мебел саҳифасида пайдо бўлади.

«Glotr.uz»да 10 000 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган, унда 150 мингдан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилган. Бу эса сайтда тадбиркорлар ўртасида катта рақобатни келтириб чиқаради. Табиийки, ҳар бир тадбиркор сайтга кирган фойдаланувчиларга биринчи бўлиб, ўзини кўрсатгиси ва маҳсулоти билан уни таништиргиси келади. «Glotr.uz» тадбиркорларнинг сайтдаги фаоллигини баллар билан баҳолаш тизимини йўлга қўйган. Компания ўз сайтини қанчалик тез-тез янгиласа, яъни уни янги материаллар ва суратлар билан тўлдириб, маҳсулоти ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот берса бу унинг рейтингини шунчалик оширади. Мазкур рейтинг эса тадбиркорга «Glotr.uz»да фойдаланувчига биринчи бўлиб кўриниш, шу орқали  кўпроқ маҳсулот сотиш имконини беради.

Батафсил маълумот

«Glotr.uz» ҳақида батафсил маълумот билан «Glotr.uz» сайтидан ёки (+998-71) 150-67-76 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди