Дунёдаги энг оммабоп криптовалюта биткоин 8 февраль, пайшанба тонгида 8 минг доллардан ошди. Coinmarketcap.com портали савдо маълумотлари бу ҳақда гувоҳлик беради, деб ёзади «Корреспондент.net».
Биткоин курси бир сутка ичида 9,18 фоизга қимматлашди ва ҳозирда 8 090 доллар кўрсаткичда савдо қилинмоқда.
Қолган криптовалюталар ҳам курс ўсишини намойиш этди.
Жумладан, Ripple 4,23 фоизга ўсиб, 0,75 доллар даражасида савдо қилинмоқда.
Bitcoin Cash курси 8,58 фоизга ошиб, унинг бир тангаси учун 999 доллар беришмоқда.
Ethereum нархи ҳам 8,92 фоизга ошиб, 811 долларга кўтарилди.
Изоҳ (0)