Бухоро шаҳар ИИБга, Урганжиён кўчасида яшовчи Муҳаммедов Аъзам Музаффарович ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарлик жинояти ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ «Дарё»га маълум қилди.
Аризага кўра, Шарқ-1 кўчаси, 23/77-хонадонда яшовчи, Қўлдашев Ражаббой Эргашевич ўзининг жиноий шериги Luna Sale Plus МЧЖ раҳбари, Боғишамол кўчаси 28-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Нарзуллаев Умид Нуруллаевич билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, унинг ишончига кириб Мустақиллик кўчасида жойлашган Flagman кафеси олдида учрашиб, унга арзон нархда автомашина олиб беришни ваъда қилиб А.М.Муҳаммедовнинг 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, Р.Қўлдашев ва У.Нарзуллаев ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, Ромитан тумани, Фурқат кўчаси 12-уйда яшовчи Қурбонов Раҳим Низомовичнинг ҳам ишончига кириб, Газли шоҳ кўчаси ҳудудида учрашиб, унга арзон нархда автомашина олиб беришни ваъда қилиб, Р.Н.Қурбоновнинг 10 400 000 сўм нақд пул ва 2,7 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Қўлдашев ва У.Нарзуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)