Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахт фуқаролари ва меҳмонларига хизмат кўрсатиш мақсадида «махсус патруль» гуруҳлари ташкил этилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу гуруҳлар замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалар билан таъминланди.
«Maxсус патруль» гуруҳлари томонидан шаҳар фуқаролари ҳамда чет элдан келган меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент вокзали, Ислом Каримов халқаро аэропорти ва Мустақиллик майдонида хизмат олиб бориши йўлга қўйилди.
Замонавий уяли телефон воситасига юкланган Транслатор дастурий тизими ёрдамида меҳмонлар билан чет тилларда овозли таржима орқали мулоқот қилиш ҳамда Навигатор дастурий тизимидан фойдаланган холда пойтахтнинг турли манзиллари ва жойлари юзасидан электрон харита орқали маълумотлар тақдим этиб ёрдам кўрсатиш имкониятлари яратилди.