Рустам Иноятов Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раислигидан олиниб, унинг ўрнига шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори вазифасида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар қилди.

Рустам Иноятов (чапда) ва Ихтиёр Абдуллаев (ўнгда).

Фото: «Xabar.uz»

Генерал-полковник Рустам Иноятов 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил 20 апрелдан буён республика Бош прокурори сифатида ишлаб келаётган эди.

МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда.