Тошкент вилоятида «Зиёрат» экскурсион-сайёҳлик дастури доирасида журналистлар учун медиа-тур ўтди. Тур Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимияти ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти ва «Олтин Mерос» халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Қуйида Тошкентдан бир неча дақиқалик масофада жойлашган энг ёрқин ва қизиқарли сайёҳлик йўналишлари билан танишишингиз мумкин.
«Масжид Али» мажмуаси
Муқаддас жой Муҳаммад пайғамбарнинг куёви Ҳазрат Али номи билан боғлиқ. Афсонага кўра, Ҳазрат Али бу ерга оти Дулдулда тушиб, ўз шамширини шу ерда қолдирган. Шунда бу ердан чинор униб, булоқ отилиб чиққан. Бугун бу ерга юзлаб сайёҳлар келади, булоқ суви эса шифобахш ҳисобланади.
«Занги ота» меъморий мажмуаси XIV-XIX асрлар
Тошкент воҳасидаги энг йирик меъморий мажмуа. Занги ота мақбараси, Анбар она мақбараси, масжид, минора, собиқ мадраса, дарвозахона, сув ҳавзаси ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Занги ота мақбараси Амир Темур фармойиши билан қурилган, мажмуа қурилиши Мирзо Улуғбек томонидан давом эттирилган.
Занги отанинг ҳақиқий исми — Ойхўжа Ибн Тошхўжа. У тери ранги қорачадан келганлиги учун «Занги ота» лақабини олган.
«Шоабдумалик ота» мақбараси XII аср
Моник Абдулла Аҳмад Қулмуҳаммад ибн Қодир Яссавий таълимоти давомчиси бўлган. Шодмаликбобо бир нечта шарқ тилларини мукаммал билган. Фалсафа, мантиқдан таълим берган, минерологияни яхши билган.
«Пайғамбар ота» мақбараси XII аср
Кўп асрлар давомида одамлар бу ерга буюк мутасаввиф, абадий яшаш тимсолига бош эгиш учун келади. Пайғамбар отанинг ҳақиқий исми — Жиржис. Афсонада шундай дейилади.
У пайғамбарлар ва Худонинг элчилари қаторига қўшилган.
«Заркент ота» мажмуаси
Ҳақиқий исми Саид Жакпар Ғози бўлган Заркент ота Муҳаммад пайғамбарнинг издошларидан бўлган. Катта жисмоний куч соҳиби бўлган. Афсонага кўра, у ўлимини бир неча кун олдин сезган ва жанг майдонидан унинг жасадини қидирмаслик, шунингдек, дафн маросимларини ўтказмасликни сўраган. Тез орада қўшин кучлар тенг бўлмаган жангга киришган. Кўпчилик унинг душман ўқи оқибатида илма-тешик бўлиб, оти билан ерга қулаганлигини кўрган. Бироқ жангдан сўнг ҳалок бўлган жангчилар орасидан унинг жасади топилмаган. Унинг яқин дўстлари у ер остига кетаётганлигини кўрганини таъкидлаган. Ўша жойда эса мақбара қуришга қарор қилинган.
Изоҳ (0)