Саудия Арабистони Меҳнат вазирлиги жорий йилнинг сентябридан ишга фақат Саудия фуқароларини олувчи дўконлар рўйхатини чиқарди. Бу ҳақда SPA янгиликлар агентлиги хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
«Фақат Саудия фуқаролари ишлаши мумкин бўлган дўконлар рўйхати савдо корхоналарининг 12 тури, жумладан, соатлар, кўзойнаклар, тиббий жиҳозлар, қурилиш материаллари, мебеллар, кийим-кечак сотиш дўконлари, автомобиль салонлари ва эҳтиёт қисмлар сотиш дўконларини ўз ичига олади», — дейилади хабарда.
Вазирлик вакили сўзларига кўра, вазир шунингдек, дўконларга Саудия аёлларини ишга олишни режалаштираётганлигини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)