1 февралдан Ўзбекистон банкларида тушлик вақти яна 13:00 да 14:00 гачани ташкил этади. Бу ҳақда, Марказий банкка асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳозирда банкларда тушлик вақти 14:00 дан 15:00 гача. Ушбу тартиб 2015 йил апрели охирларида жорий этилган эди.
Молия муассасалари иш тартибининг ўзгариши Марказий банкнинг 27 январдаги тавсияси асосида «тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шароитлар яратиш» мақсадида амалга оширилмоқда.
Валюта айирбошлаш шохобчалари иш режими ҳар бир банкнинг ички тартиб қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Изоҳ (0)