Интернетда фитнес-трекерлар фойдаланувчиларининг ҳаракатланиши қайд этилган харита пайдо бўлди. Журналистлар унда америкалик аскарларнинг ҳарбий базалар, эҳтимол махфий объектларда ҳаракатланиш йўналишларини топди. Бу ҳақда The Washington Post’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Fitbit ва Jawbone каби фитнес-трекерлардан фойдаланувчи кишилар йўналишини ёритувчи интерфаол харита Америка ҳарбий базалари жойлашуви ва фаолияти ҳақидаги ўта нозик маълумотларни фош этади.
Гап Strava компанияси томонидан яратилган GPS билан ишловчи The Global Heat Map харитаси ҳақида бормоқда. Компания харитани яратиш учун фитнес-трекерлар фойдаланувчиларининг икки йил: 2015 йилдан 2017 йилгача бўлган ҳаракатланиши ва жойлашув жойи ҳақида сунъий йўлдош ёрдамида олинган маълумотлардан фойдаланган. Харитада тўрт турдаги ҳаракат: велосипедда ҳаракатланиш, югуриш, сув ва жисмоний фаолликнинг қишки турлари ёритилади.
«Ироқ ва Сурия каби мамлакатлар ҳарбий ҳаракатлар зонаси ва чўлларида харита деярли тўлиқ қора. Бундай зоналарга яқинлашиш улар Америка ҳарбий базалари эканлигини кўрсатади», — дея таъкидлайди The Washington Post.
Изоҳ (0)