Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Вундеркинд» номли мазкур боғчада инглиз тили ва компьютер билимлари чуқур ўргатилади. Уч қаватли бинода кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган.
Президент мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.
Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир, деди давлат раҳбари.
Шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.
Изоҳ (0)