Футбол бўйича Испания Кубогининг ярим финал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клубини турнирдан чиқариб юборган «Леганес» финал йўлида «Севилья»га қарши саф тортадиган бўлди.
Монтелла бошчилик қилаётган «Севилья» ярим финалда Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико»ни ҳар икки ўйинда ҳам енгишга муваффақ бўлганди. Энди «Мадрид кушандалари» ўзаро кураш олиб бориш имкониятини қўлга киритди.
Кубокнинг амалдаги ғолиби «Барселона» эса амалдаги финалчини турнирдан учирма қилган «Валенсия» билан рақобатга киришади. Беллашувларнинг биринчиси 31 январь куни бўлиб ўтади. Такрорий ўйинлар 7 февраль санасига тайин қилинган.
Испания Кубоги Ярим финал 31 январь, чоршанба
«Барселона» — «Валенсия»«Лагенес» — «Севилья»
«Барселона» кетма-кет уч мавсум кубокни ҳеч кимга бермади. 2015 йил «Атлетик» финалда 3:1, 2016 йил «Севилья» 2:0 ва 2017 йил «Алавес» 3:1 ҳисобларида таслим қилинганди.
Кубокни кема-кет тўрт марта қўлга киритиш ҳозирча 2 та клубга насиб қилган. 1905—1908 йиллар оралиғида «Реал» шунга муваффақ бўлган. 1930—1933 йиллар оралиғида эса «Атлетик Бильбао» кубокни ҳеч кимга бермаган.
Мадриднинг «Реал» клуби кетма-кет уч мавсумдан буён Испания Қирол Кубогининг финалига етиб кела олмайди.
Изоҳ (0)