Тошкентнинг Юнусобод туманида рўй берган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради шаҳар ИИББ.
Айтилишича, 22 январь куни Мойқўрғон кўчасида жойлашган «Шифо-нур» тиббиёт маркази қаршисида BMW хайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини юқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Натижада йўловчи — 1996 йилда туғилган эркак жойида вафот этган.
1978, 1997 ва ва 1987 йилларда туғилган уч эркак йўловчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)