Франция чемпионатининг 22-турига келиб пешқадам «ПСЖ» мағлубият аламини тотиб кўрди. Лионда меҳмон бўлган Унаи Эмери жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу парижликлар учун мавсумдаги иккинчи мағлубият бўлди. Бунга қадар клуб 2 декабрь куни «Страсбур» майдонида таслим бўлганди. Шундан кейин «ПСЖ» кетма-кет 5 та ўйинда зафар қучишга эришди. Лионда эса Депайнинг сўнгги сониялардаги голи мезбонларга 3 очко келтирди.
Беллашувда етакчи ҳимоячилардан бири Дани Алвеш қизил карточка олиб, майдондан чиқиб кетди. Неймар эса учрашувда иштирок этмади. Томонларнинг Парижда ўтган биринчи ўйинида «ПСЖ» 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлиб, Эдинсон Кавани пенальтидан аниқ фойдалана олмаган, кейинчалик ўша учрашувдан кейин Неймар ва Кавани ўртасида муаммолар бошланганди.
Франция чемпионати 22-тур беллашувлари 19 январь, жума
«Кан» — «Марсель» 0:2
Голлар: Димитри Пайе, 55-пен (0:1). Флриан Товен, 74 (0:2).21 январь, якшанба
Изоҳ (0)