Эрон Туркиядан Суриянинг Африн туманида ўтказилаётган операцияни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. У Анқара террорчиларга ёрдам бераётганини айтиб ўтди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Эрон Туркия ва Сурия чегара ҳудудидаги инқироз чуқурлашиб кетмаслиги учун операция дарҳол тўхтатилади деб умид қилади. Африндаги оғир аҳвол Сурия шимолида террорчи гуруҳлар муваффақиятига хизмат қилиши мумкин», — деди Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий.
Олдинроқ Туркия танклари Афринга кириб келгани ва курд объектларига зарба бера бошлагани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)